Жаңалықлар







Порахўрликка қарши курашиш - фуқаролик бурч !

 Мамлакатимизда олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳотлар фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларининг ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимояқилиш,  ҳуқуқий демократик давлат барпо этиш мақсадида амалга оширилмоқда.

     Ушбу ислоҳотларни амалга оширишда ҳокимият ва бошқарув органларининг фаолияти ката аҳамиятга эга.

    Лекин, мансабдор шахсларнинг ўз лавозимларини суиистеъмол қилиши,  лавозим ваколатидан четга чиқиши ва бошқа ҳаракатлари фуқароларнинг ҳукуқ ва эркинликларига,  қонун билан қўриқланадиган манфаатларига жиддий зиён етказилиши қонунчиликка  кўра жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.

   Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексида ҳокимият,  бошқарув ва жиноят бирлашмалари органларининг фаолият тартибига қарши жиноятлар учун алоҳида боб ажратилган бўлиб, шу тоифадаги жиноятларнинг бошқа жиноятлардан фарқли томони, ушбу жиноят натижасида ҳокимият,  бошқарув органларининг нормал фаолият кўрсатиш тартиби бузилишига ва фуқароларнинг ҳокимият, бошқарув органларининг аҳоли олдидаги обрўсига путур етказиб,  аҳолининг ҳокимият органларига нисбатан ишончининг йўқолишига олиб келади.

    Ушбу тоифадаги жиноятлар ичида энг хавфлиси ва кенг тарқалган тури– бу порахўрлик жиноятлари ҳисобланади.

   Хулоса қилиб шуни айтишимиз мумкин, бугунги кунда коррупцияга қарши курашда фақат жиноят-ҳуқуқий воситалар билан эришиб бўлмаслигини ҳаётнинг ўзи кўрсатмоқда. Коррупция бу давлатни емирадиган иллат бўлиб тараққиёт кушнадаси, хавфсизликка таҳдид туғдирувчи хавфли жиноят бўлиб, бул иллатга қарши курашиш тегишли органларнинггина эмас, барчанинг бурчи бўлиши зарур, шундагина биз ушбу хавфни бартараф этган бўламиз.

 

         Г.Жоллыбаева,

Нукус туманлараро маъмурий суди архив мудираси.