Жаңалықлар







Тарғибот ишлари ýтказилди

2017 йилнинг 19 сентябрь куни БМТ Бош Ассамблеясининг  72-сессиясида муҳтарам  Президентимиз жаҳон ҳамжамиятига республикамизда амалга оширилаётган туб ислоҳотлар ҳамда ҳавфсизликка раҳна солаётган муаммоларга тўхталиб, диний экстремизм ва терроризм таҳдиди сўнгги йилларда кучайиб бораётганлиги, унга қарши курашишнинг куч ишлатиш йўли ўзини оқламаётганлигини алоҳида таъкидлаб ўтилганлиги ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 апрель кунги “Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПФ-5416-сонли қарорида белгиланган “Жаҳолатга қарши маърифат” улуғвор ғоя остида  Нукус шаҳридаги Олий таълим, Ўрта маҳсус, касб-ҳунар таълим муассасалари ва умум таълим мактабларида тарғибот ишларини олиб бориш белгиланган.

2021 йил 5 апрель куни шаҳардаги 29-сонли умум таълим мактабида ҳамда 15-сонли умум таълим мактабида Нукус шаҳар ҳокимлиги, Қорақалпоғистон мусулмонлар қазияти, «Имом эшон Муҳаммад» жоме масжиди, Халқ таълими бўлими ва Маънавият тарғибот маркази шаҳар бýлими ходимлари билан биргаликда мактаб ўқўвчиларига тарғибот ишлари ýтказилди.