Жаңалықлар







Қорақалпоғистон Республикасидаги туман (шаҳар) ҳокимликларининг ташкилий-назорат гуруҳи раҳбарлари билан давра суҳбат ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси филиали томонидан туман (шаҳар) ҳокимликларининг ташкилий-назорат гуруҳи раҳбарлари билан давра суҳбат ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 октябрдаги “Ўзбекистон Республикасида кадрлар сиёсати ва давлат фуқаролик хизмати тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
ПФ-5843-сонли Фармонида давлат органлари ва ташкилотларининг давлат кадрлар сиёсати соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштириб бориш Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг асосий вазифаларидан бири сифатида белгиланган.

Агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси филиали томонидан фармон ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 17декабрь куни шаҳар ва туман ташкилий-назорат гуруҳи раҳбарлари билан “ZOOM” платформаси орқали онлайн давра суҳбати ташкил этилди.

Мазкур очиқ мулоқат шаклида ўтган учрашувда тадбир иштирокчилари давлат фуқаролик хизматига очиқ мустақил танлов орқали номзодларниқабул қилиш тартиб тамойиллари, ходимлар фаолияти натижаларини баҳолаш ва бошқа масалалар юзасиданўзларининг фикр мулоқазаларини билдирди.